Шавкат Мирзиёев ва Франциянинг Voltalia компанияси бош директори Тўпроққалъа туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилишини бошлади. Йилига 254 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, бу эса вилоятдаги электр энергиясининг 11 фоизини қоплайди.
Қашқадарёда қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва фойдаланиш бўйича ўтказилган тендернинг дастлабки ғолиби эълон қилинди. ФЭС БААнинг Masdar компанияси томонидан барпо этилади.
Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитой копманияси билан битимлар имзоланди.
Пойтахтнинг электр энергиясига бўлган 75 фоизлик талабини қондириш мақсадида Тошкент вилоятида умумий қуввати 2400 мегаватли 4 та қуёш фотоэлектр станцияси барпо этилади. Уларнинг 3 таси Хитой компаниялари иштирокида қурилади.
Тошкент ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 400 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси, Тошкент, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 200 МВт бўлган учта энергия сақлаш тизимлари қурилади.
Энергетика вазирлиги Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 МВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитойнинг икки компанияси билан ҳамкорлик ҳақида келишув имзолади.
Хитойнинг China Energy Engineering Corporation компанияси Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуради. Уларнинг биринчиси шу йил охиригача ишга туширилиши кутилмоқда.
Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу эса қўшимча 2,3 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда йилига 750 минг куб метр табиий газни тежаш имконини беради.
Тошкент марказида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносида қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Унинг қуввати 630 кВтга тенг. Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди.
Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида мамлакатдаги иккинчи энг йирик (100 МВт) қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди ва ягона тармоққа қувват узатишни бошлади. Бу билан йилига 78 млн куб метр табиий газ тежалади (мамлакат аҳоли хонадонларининг 10 кунлик истеъмоли) ва 80 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.
Хитой компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 млн доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар ерда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтирилади.
Энергетика вазирлиги учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендернинг илк босқичида 15 та халқаро компаниядан ариза келиб тушганини маълум қилди. Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган станцияларни қуришни назарда тутади.
Энергетика вазирлиги Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтга тенг бўладиган учта фотоэлектростанциялар қуриш бўйича тендерни эълон қилди.
Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 мегаВатт бўлган замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда. Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.
Masdar компанияси билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бири 220 МВт қувватга эга иккита фотоэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳа шартномалари имзоланди. Қурилиш 2022 йилнинг биринчи чорагида бошланади.
Амирликнинг Masdar Сурхондарёда қуриладиган фотоэлектр станция қурилиши бўйича ўтказилган тендерда энг жозибадор тарифни билдирди. Тендер ғолиби бўладиган инвестор шунингдек, 200 кВ бўлган янги подстанция ҳамда 52 км узунликдаги электр ўтказувчи линияни қуриши лозим бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг